RU

Последние новости

18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (матнли трансляция)  15 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  22 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  38 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  26 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” ўйин жиҳатидан “Насаф”дан кучли эмас” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” ўйин жиҳатидан “Насаф”дан кучли эмас”

Олий лига 15-турининг марказий баҳси бугун Қаршида кечади. Чемпионликка даъвогарлик қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Насаф” меҳмони бўлади.

Ушбу ўйин олдидан “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашиб, бўлажак беллашув ҳақида ва бошқа баъзи саволларга жавоб олдик.

- “Локомотив” билан бўладиган ўйинга тайёргарлик жараёни қай даражада кечмоқда ва бу ўйиндаги имкониятларингиз ҳақида сўзлаб ўтсангиз.


-“Локомотив”га қарши ўйинга тайёргарликлар жараёнлари яхши кечмоқда. Футболчиларим аъло кайфиятда бўлажак учрашувга тайёрланишмоқда. Бизни қийин ва муҳим баҳс кутмоқда. Буни ҳис этиб турибмиз.  “Локомотив”га қарши беллашув бизни чемпионлик пойгасидаги иштирокимизни белгилаб беради. Шу боис, биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз ва мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

-Сиз кўпроқ ёш футболчиларга имкониятлар бериб келасиз. Лекин сўнгги йилларда жамоа таркибида ёш ҳужумчиларга кўзимиз тушмаяпти. “Насаф” ёшлар жамоаси сафида номзод футболчилар йўқми, ёки бунинг бошқа сабаблари борми?


- Бу саволингиз нафақат “Насаф”нинг энг катта бош оғриғи. Балки бутун футболчимиздаги энг нозик муаммолардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимиз бўйлаб тўпурар ҳужумчиларни излаб топиб бўлмаяпти.  Бу ҳақида кўп бош қотирамиз.  “Насаф” футбол мактабидаги мураббийларга ҳам шу ҳақида кўрсатмалар бериб борамиз. Ўринбосарлар таркибидан ҳам излаб келамиз.  Жамоамизнинг ҳужумчилари билан индивидуал тарзда машғулотлар ҳам ўтказмоқдамиз. Баъзан машғулотларда ҳужумчилар ўзини яхши тарафлама кўрсата олишади. Лекин ўйинда бунинг аксини кўрамиз. Кўп вазиятлар яратилади, лекин имкониятлар  фойдалана олишмайди. Уларга совуққонлик етишмайди.  Ўтган турда иккита ҳужумчимиз гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйлайманки, бу голлар уларга руҳий тарафлама анча фойдали бўлади. Ҳужумчи учун голни ҳис этиб олиш жуда муҳим саналади.



-Сўнгги пайтларда футболчиларингиз матбуот билан деярли “гаплашмай” қўйишган. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

-Йўқ. Мен ҳеч бир футболчига матбуотда чиқиш қилишига тақиқ қўймаганман.

-“Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов “Навбаҳор”га ўйинда умуман кутилмаган таркибни туширди ва рақиб жамоасини чалғита олди. “Локомотив”га қарши учрашувда сизнинг атайлаб тайёрлаб қўйган режаларингиз борми? Ёки “Насаф” ҳар доимгидек ўз услубига содиқ қолган ҳолда ўйнайдими?

-Албатта, ҳар бир ўйинга қараб режалар ишлаб чиқамиз. Бу ҳақида айтиб ўтишни жоиз деб билмайсиз. Лекин “Локомотив”  билан бўладиган беллашувга ўз режаларимизни ўйлаб қўйганмиз.  “Локомотив”нинг “Навбаҳор”га қарши баҳсини иккала бўлимини ҳам кўриб, ўрганиб чиқдик. Рақибнинг ўйинида баъзи тактик жиҳатдан ўзгаришлар амалга оширилган.  “Локомотив” айни пайтда энг кучли таркибга эга жамоа ҳисобланади.  Лекин бу нарса “темирйўлчилар”ни ўйин жиҳатидан биздан кучли эканликларини англатмайди.  Вадим Абрамов жамоасининг имкониятларини яхши биламиз. Улар сафидаги барча футболчиларни ўйин услубини яхши ўрганганмиз ва бу нарса бизга қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман.

-“Насаф” жамоасининг биринчи даврадаги энг қийин учрашуви деб кимга қарши баҳсни айта оласиз?


-“Пахтакор” билан бўлган учрашувда биз анчагина қийинчиликларга дуч келгандик. Аввалига гол ўтказиб юбориб, кейинчалик ҳисобни тенглаштириш эришгандик. Беллашув давомида устунликка эришган бўлсакда, аммо ғалаба қозона олмагандик. Ушбу баҳсни ҳозирча нисбатан бироз қийинроқ кечган ўйин деб биламан.  Бу нафақат жисмоний тарафдан, балки руҳий томонлама ҳам биз учун қийинроқ ўтган учрашув бўлганди.


-Фарруҳ Сайфиевнинг ўйинидан қониқмоқдамисиз? Сўраганим сабаби, кўпчилик мухлислар айнан ушбу футболчининг ҳаракатларига кўпроқ эътироз билдириб келишаётганди.

-Мураббий сифатида Сайфиевнинг ҳаракатларига эътирозим йўқ. У майдонда керакли миқдордаги ишларни амалга оширмоқда ва кўрсатмаларни тўлиқ бажармоқда. Кўпчилик ўйлайдики, мураббийни ёқтирган футболчиси бўлади деб. Лекин мен ҳамма футболчиларга бир хил муносабатда бўламан. Фарруҳ Сайфиев ўтган йилги мавсумда бироз тажрибасизлиги боис, хатоларга йўқ қўяётганди.  Лекин ушбу мавсумда у анча меҳнат қилди ва ўз тажрибасини ошириб олди. Унинг кўрсатаётган ўйинлари терма жамоа мураббийларини ҳам назаридан четда қолмагани бунга мисол бўла олади. Сайфиев ўтган йилгига нисбатан анча ўсишга эришди.  Сўнгги пайтларда мухлислардан ҳам Фарруҳ Сайфиев тўғрисида мақтовларни эшитиб турибман.  Ишонтириб айтишим мумкинки, Фарруҳ Сайфиев келажакда ўсадиган бола.

-Жамоа олдига аниқ бир вазифа қўйилганми? Ёки вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қилинадими?


- Вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Айни пайтда раҳбарият томонидан аниқ вазифа қўйилмаган. Лекин ўз анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда фақат юқори ўринлар учун кураш олиб борамиз. Имкониятлардан ва шароитдан келиб чиққан ҳолда талаб даражасида ўйнаймиз. Аниқ мақсад ҳақида гапирадиган бўлсам, камида ўз поғонамиздан силжимаслик ва кейинги йили ОЧЛга бериладиган йўлланмалардан бирига эга чиқиш.

-“Насаф” футболчиларига таклифлар тушмаяптими?

- Чет клубларидан тушадиган ҳар бир таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз.  Лекин ўзимизнинг жамоалардан келадиган таклифларни кўриб ҳам ўтирмаймиз.

-Давралар оралиғида олий лига жамоаларидан ҳеч бир футболчига таклифлар келиб тушмадими. Бизда асосан бу нарсалар сир сақланиб келинади. Лекин буни яширишдан нима наф. Трансфер ойнаси ҳам футболнинг бир қисми саналади.

- Албатта, ҳар бир газета ва сайтларда бу футболчига у жамоа 100 миллион бераман дебди, лекин “Насаф” сотмапти деган хабарлар пайдо бўлса қизиқ бўларди. Лекин бизда асосан бу ҳақида гапирилмайди ва трансферларимиз кескин фарқ қилади. Ҳозир “агент” деган одам кўпайиб кетган. Улар кўпроқ ўзларига чиқиши мумкин. Лекин шуни аниқ айтишим мумкинки, бизга ҳеч бир жамоадан таклифлар келиб тушмади.

-Элдор Суюновга Осиё жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида маълумотга эгамисиз?

-Элдор Суюнов кўп терма жамоа йиғинларига боради ва ўша ерда унга агентлардан таклифлар тушаётгандир. Лекин шахсан мен бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Чунки бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Агарда четдан бизни ва Элдорни қониқтирадиган таклифлар бўладиган бўлса, унда уни қўриб чиқишга тайёрмиз.

-Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услублари бўлади. Сиз футболчиларга нисбатан қандай муносабатда бўласиз ва ички муҳитни илиқ сақлаб туришингизни сири нимада?



-Тўғри айтиб ўтдингиз, ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва қарашлари бор. Шахсан ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, мен футболчиларга нисбатан адолатли бўлишни муҳим деб биламан. Футболчилар билан яқин муносабатда бўламиз. Лекин мураббий ва футболчи ўртасида қандайдир масофа бўлиши керак деб ўйлайман. Асосийси, футболчиларга нисбатан адолатсизлик қилмаслик керак.  Аксинча бўлса, унда сиз футболчилар олдида ўз ҳурматингизни йўқотасиз. Биз ўз футболчиларимизга рақобатни тўғри тушунтиришга ва машғулотларда ким кўпроқ меҳнат қиладиган бўлса, ўша футболчини майдонга туширишимизни айтиб келамиз. Шунинг учун ҳам бизда жамоанинг ички муҳити аъло даражада дея оламиз.

-Рўзиқул Бердиев қўли остида “Насаф” Қаршида мағлубиятга учрамаган. “Локомотив” билан бўладиган ўйиндан кейин ҳам ушбу анъана давом этишига ишонасизми?

-Шу ҳақида гапирманг деб тургандим ўзим. Шу саволни ҳам бердингиз (кулади). Ҳа албатта, Қаршида ҳозиргача мағлубиятга учрамаганимизни биламиз.  Бу ҳақида ўйламай тургандим очиғи.  Ушбу ёқимли анъанани сақлаб қолишга умид қиламиз. Бу клуб учун ҳам, мураббий учун қизиқ албатта. Сўнгги йилларда “Насаф” анча кучайди ва ҳозирга келиб жамоа ўз уйида ҳар қандай рақиб билан фақат ғалаба учун ўйнарди. Авваллари Қаршида исталган жамоа ютиб кетиб қолиши мумкин эди. “Динамо” ва “Хоразм” каби жамоалар ҳам Қаршидан уч очко билан қайтишган ҳам. Лекин сўнгги йилларда вазият ўзгарди. Бу дегани жамоа ўсишга эришганидан далолат беради. “Насаф” анча барқарор клубга айланган.

-“Насаф”да ҳеч қандай пул эвазига ёки бошқа бир сабаб билан сотишни истамайдиган футболчингиз борми?

-Йўқ.  Ҳали айтиб ўтганимдек, бизда жамоа бор. Ҳеч бир футболчини атайлаб олиб қолиш ёки бошқасини сотишимиз мумкин деган уй йўқ. Ундай футболчим йўқ.


Шаҳбоз БЕҒАМОВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика