RU

Последние новости

09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  1 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  1 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  13 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  1 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  49 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5

Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг "аждарлар" устози журналистлар саволларига жавоб берди.


"Тарихимиздаги дастлабки чемпионликни қўлга киритдик. Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз ҳам шу эди. Тўхтаб қолишимиз керак эмас. Кейинги мавсумда ҳам ўз олдимизга катта мақсадларни қўямиз" - дея фикр билдирди мутахассис.

- "Насаф" таркибини кучайтириш ва янги футболчиларни жамоага жалб этиш учун музокаралар олиб борилмоқдами?

- Албатта. Кейинги мавсумда биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Халқаро майдонда ҳам муҳим мусобақа бор. Жамоа ўз ўзагини сақлаб қолиш ва таркибни кучайтириш мақсадида иш олиб бормоқда.

- Ўтган мавсумда жамоангиз учун энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Айнан бир баҳсни ажратиб ўтирмайман. Бир давр давомида биз асосий рақибларимизни мағлуб эта олдик. Шунингдек, Суперкубок финалини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Қийин баҳс ва пенальтилар сериясида аниқланган ғолиб. Олтин медаллар ва Суперкубокдаги ғалаба жорий мавсумнинг безаги бўлди.

- Акмал Мозговойнинг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Акмал чемпионлик учун муносиб ҳисса қўшди ва бугунги  совринга муносиб эди.



ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлиганинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан суратлар

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика