RU

Последние новости

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"Биринчи бўлимда рақиб яхши ҳимояланди. Танаффусда эса позицион ҳужумлар орқали ҳужумчиларимизга тўпни етказиб беришимиз кераклигини айтдим. Буни уддалай олдик ҳам. Натижани кўриб турибсиз, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик" - дея фикр билдирди Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун футболчилар узоқдан кўплаб зарбалар беришди. Бу "Насаф"га хос бўлмаган жиҳат. Футболчиларга сиз шундай кўрсатма бердингизми?

- Бугун биздан шу нарса талаб қилинар эди. Статистикага эътибор берсангиз, энг кўп зарба берадиган жамоа бизмиз. Шундай давом этишимиз керак. Футболчиларга шошилмаслик кераклигини айтган эдим.

- Алибек Давроновни иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз. Ушбу ҳақда гапириб ўтсангиз...

- Тажрибали ҳимоячимиз жароҳат туфайли анча вақт ўйнамади. Энди уни мана шундай ўйинлар орқали оптимал спорт формасига келтириб олишимиз керак. Алибек терма жамоада ўйнашга лойиқ футболчи.

- Ҳебай жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди. Ҳебай пенальтини амалга оширишига нима сабаб бўлди? Сиз Рубинга пенальтини ижро этиш имкониятини тақдим этдингизми?

- У ўзи пенальтини ишлади ва ижро этди. Режа бўйича 11 метрлик зарбаларни Ҳусайн амалга ошириши керак, лекин Рубин ўзи пенальти ишлагани сабаб ўзи ижро этди. Қишда ўтказган йиғинларимиздан бирида у шундай имкониятдан фойдалана олмаган эди ва шу сабабли бироз қўрқув ҳам бор эди, лекин у зарбани ажойиб амалга оширди.

- Ҳебай бугун жуда ҳам иштиёқ билан ҳаракат қилди. У асосий таркибга қайтмоқчими?

- Рубин кўп вақт ўйнамади, шу сабабли унда иштиёқ юқори. Ҳар бир футболчи мана шундай ўйнаши керак. Пенальтидан кўра ўша вазиятдан фойдаланганида яхшироқ бўлар эди.

- Умар Эшмуродовда хатолар кузатилаётгандек...

- Эшмуродов жамоага жуда кўп ёрдам беради. Айрим бир вазиятларда марказий ҳимоячилар катта босим остида қолади ва шу сабабли хатолар кузатилиши мумкин.

- "Хоразм"га қарши ўйинда ҳам ушбу таркиб бўладими ёки янги таркиб танланадими?

- Биз "Хоразм" билан Жиззахда ўйнаймиз. Биз ўйин куни таркиб танлаймиз, сабаби қайси футболчилар ўйинга яхшироқ тайёр эканлиги ўша куни маълум бўлади. Қандай таркиб танлашимиздан қатъи назар ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз керак.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика