RU

Последние новости

12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  0 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1

Рўзиқул Бердиев: "Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (2:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Чунки, ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам олдинда бораётган эдик. Лекин, охирги 20 дақиқада эътиборни йўқотдик. Айрим ўйинчиларимиз пазицион хатоларга йўл қўйишди. Бунинг эвазига тайёр уч очкони қўлдан бой бердик. Жуда аламли дуранг. Ҳозир футболчиларимиз билан нима йўқотганимизни гаплашиб олдик, улар барчасини тушунишди деб ўйлайман. "Бунёдкор" билан ўйинда уч очко олишимиз шарт ҳисобланарди. Боиси турнир жадвалидаги энг яқин ёнма-ён кетаётгандик. Икки жамоада ҳам ғалабага бўлган хоҳиш кучли бўлди. "Бунёдкор" ҳам, "Насаф" ҳам ғалаба учун етарлича вазиятлар яратди.

Эътиборни йўқотганимиз бизнинг катта хатомиз бўлди. Яна ҳам ҳужумга берилиб кетдик. “Бунёдкор” таваккал қилиб кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Қайсидир вазиятда футболчиларимиз диққатни йўқотди. Балки, натижа учун ўйнашимиз керак эди. Футболчиларим яна ҳужумга ўтиб кетаверди. Орқа чизиқда кучларини йўқотиб қўйишди. Режамизда ҳисоб ушланиб турганда охирги дақиқаларни бешта ҳимоячи билан ўтказмоқчи эдик. Аммо, бундай бўлмади. 2:1 пайтида Ғолиб Ғайбуллаев жароҳат олиб қолди. Натижада яна тўртта ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлдик.

Ҳисобни сақлаб қолиш, ўйин темпини тушуриш борасида кўрсатма бермадик. Бу нарсани ҳеч қачон қилмаймиз ҳам. Қанчалик ўйинни чўзганингиз билан футболчи ўша вақтда темпни йўқотиб қўйиши мумкин. Бу ҳам зарарга ишлайди. Атайлаб вақт чўзишни ўйламадик. Фақат ҳисобни ушлаб қолиш учун бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилишни режа қилгандик. Учинчи марказий ҳимоячини тушаётганда футболчи жароҳат олиб қолди. Ўйлаган режамиз амалга ошмади. Стандарт вазиятда уларни фойдаси тегарди. Биринчи бўлимдан кейин футболчиларимга рақиб ҳужумга ўтиб кетганидан фойдаланишни, орқада бўш худудлар пайдо бўлишини таъкидладим. Ўша мақсадда Кенжабоевни туширдик. Афсуски, у ҳам баҳсга киришиб кета олмади.

Ўйин бошидаги тўхталиш ҳақидаги савол менга эмас. Лекин, вақтни чўзилиши футболчиларга катта таъсир қилмади. Икки жамоа ҳам бир ҳил ҳолатда эди. Бу баҳона бўла олмайди”,- дейди Рўзиқул Бердиев.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика