RU

Последние новости

15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   0 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  2 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  12 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  9 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  10

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз"

Эртага ОЧЛ "E" гуруҳ 4-тур доирасидаги "Ал Файсали" - "Насаф" ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ўз фикрларини билдириб ўтди.



"Ал Файсали" жамоаси гуруҳимиз етакчиси бўлиб турибди. Улар учта ўйинда бунга муносиб эканлигини кўрсатишди. Улар билан бўлган биринчи ўйинда мағлубиятга учрадик, эртанги ўйинда олдин қилинган хатоларни такрорламасдан, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз", - деди Бердиев.

"Биз эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз. Ушбу ўйинда уч очко билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Норчаев.


- Олдинги ўйиндан келиб чиқсак, "Ал Файсали" айни дамда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан эртанги ўйинда олдингидан ҳам кучлироқ "автобус қўйилиши" эҳтимоли жуда ҳам юқори. Жамоангиз шунга тайёрми? (мухбиримиз саволи - Толибжон Қосимов)

- Буни автобус демаган бўлардим-у, лекин "Ал Файсали" жамоа сифатида яхши ҳимояланар экан, буни фақат бизга қарши ўйинда эмас, балки "Ал Садд"га қарши баҳсда ҳам кўрсатишди. Эртага улар қанчалик зич жойлашмасин, рақиб дарвозасига йўл топишимиз керак. Кеча бу бўйича йигитларга кўрсатма бердик, шунингдек қаерда хато қилганимиз ва қаерда кескинроқ ҳаракат қилишимиз кераклигини тушунтирдик. Эртага ҳимоядаги хатони такрорламасликка ва ҳужумдаги хатоларни тўғрилашга интиламиз.


- Ўтган мавсум ОФК тўпурари бўлган эдингиз, ОЧЛда сизга нима етишмаяпти?

"Чемпионлар лигаси даражаси ОФКга қараганда бироз кучлироқ экани тўғри. Эртадан бошлаб ҳужумчилик вазифамни уддалашга, яъни гол уришни бошлашга ва бу билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика