RU

Последние новости

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  2 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Қизил карточкагача ўйин бизнинг назоратда эди. Йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Четлатишдан сўнг ҳаммаси ўзгарди. Бугун икки очко йўқотдик. Жуда аламли ўйин бўлди. Ўтган йили ҳам ҳакамлардан кўп жабр кўргандик. 


- Ўйин сўнгида бўлган ҳодисаларга нима сабаб бўлди?

- Йигитлар айтиши бўйича, четлатиш бўлган вазият қизил карточкага тортмас эди. ВАР бунга аралашиши лозим эди. Ён ҳакам қизил карточка кўрсатилиши кераклиги ҳақида бош ҳакамга айтибди. ВАР ва ён ҳакам қарор қабул қилса, бош ҳакам нега керак. Йигитлар айтишича, шогирдим атайин оёғини қўймоқчи бўлмаган. 


- Яъни ўша вазият шу ҳодисаларга олиб келди.

- Ҳа, ҳиссиётлар тўлиб-тошди. Йигитлар ўйиндан сўнг ҳакам билан суҳбатлашиб, секин майдонни тарк этаётганди. Биз ҳам бир четда тургандик. Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди. Бу футболчига ярашмасди. Мен олдига бориб, унга дакки бердим. Унда бундай ҳолат биринчиси эмасди. Лицензиямни олиб қўйишар эмиш. Майли, олаверишсин. Бу қўрқинчли эмас. Лекин бу ҳолат адолатдан эмас.


- Биринчи бўлимда ён ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ҳакамлик ҳақида ҳозир айтдим, албатта, улардан кўнглим тўлмади. Кўрдинглар, биз ҳар томонлама олдинда эдик. Карточка бўлмаганда осонликча ғалаба қозонардик.

Пенальтидан яхшироқ вазиятлар кўп бўлди. Охирги ўйинларда Абдираҳматов билан Сиддиқов бажарарди. Бугун ким ўзига ишонса, ўша бажариши кераклигини таъкидлагандим. Шерзод буни  метрли стандартни амалга оширадиган бўлди.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика