RU

Последние новости

20:35"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:2 (Матнли трансляция)  18 20:30Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1 20:00"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  11 19:40АПЛ. "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни енголмади, "Тоттенхэм" эса сафарда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  5 18:57Палмер – "Челси"даги дебют вақтидан бошлаб топ-5даги энг яхши ассистент. Унда 15та пас бор  0 17:50Конте Осимхен борасидаги хабарни тасдиқлади ва қаттиқ жавоб берди  11 17:21Футболчи "Челси" билан салкам 10 йиллик шартнома имзолашга рози бўлди  1 17:04Франция. "Монако" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдами?  2 17:01Футзал бўйича ЖЧ иштирокчиси Ўзбекистонга етиб келди  1 16:47Бу даҳшат! "Наполи"нинг янги футболчисига тўппонча билан ҳамла қилишди  2 16:10"Ливерпуль" футболчиси Салоҳга катта баҳо берди  1 15:40Нико Уильямс нима сабабдан "Барселона"га ўтмаганини айтди  11 15:24"Юнайтед"нинг 60 млнлик футболчиси қайси рақамда ўйнаши аниқ бўлди  3 14:03Пеп Гвардиола: "Холанд тўхтатиб бўлмас. Ҳеч бир ҳимоячи, ҳатто пистолет билан ҳам уни тўхтата олмайди"  16

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди”

“Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

-Бугунги ғалабада стадионимизга ташриф буюрган мухлисларнинг катта ҳиссалари бор. Ўйлайманки, биз бугун мухлислар билан ҳамоҳанг ўйнадик, бежизга  мухлислар ўн иккинчи ўйинчи, деб айтишмайди. Бугун бу ибора яна бир марта исботланди. Ўйин ажойиб тарзда ўтди. Беллашувнинг қиймати ҳам юқори эди. Қолаверса, мухлислар бугун иккита кучли жамоа иштирокидаги ўйинга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда футболчиларимизда бироз босим ва ҳаяжон бўлди. Улар енгил ҳаракатлана олишмади. Иккинчи бўлимда гол урсакда, орадан кўп ўтмай  ўзимиз гол ўтказиб юбордик. Йигитлар диққатини бироз йўқотиб қўйишди. Лекин футболчиларимиз ҳисоб тенглашганда ҳам ўзларида куч ва ирода топа олишди. Улар стадионга ташриф  буюрган мухлислар кутган ўйинни ва натижани қўлга киритишди. Бунинг учун уларга катта миннатдорчилик билдираман.

Баҳром Абдураҳимовни мана икки йилдан бери кузатиб келаяпсизлар, у меҳнаткаш ва ўз устида кўпроқ ишлайдиган ўйинчиларимиз сирасига киради. Уни кейинги пайтда мухлислар ёқтирган ўйинчилар қаторига қўшилганидан хурсандмиз. Баҳром ўз имкониятини энди кўпроқ ишга солаяпти.

Ниҳоят биз ўз стадионимизда ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Бунинг учун ҳомийларимизга, клубимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдираман.  Биз учун мухлислар кўз ўнгида ўйнаш ёқимли ва доимо ижобий натижалар учун майдонга тушамиз.  Футболда олдиндан ҳамма нарсани ҳал қилиб қўйдик, деган нарса йўқ. Аммо биз бугунги ғалабадан кейин ярим финал сари замин ярата олдик деб, ўйлайман.

Кенжабоев тезкор ва индивидуал ҳаракат қила оладиган ўйинчи. Бугун бунга яна бир марта гувоҳ бўлдик. Бундан мен ҳам мураббий сифатида хурсандман

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика