RU

Последние новости

22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  3 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  6 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  2 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  3 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  15 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  84 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  49 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   4 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1

Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"

"Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин Спорт телеканалига интервью берди.

"Бу жуда ҳам ажойиб. Барчага раҳмат айтмоқчиман. "Насаф"нинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклайман. Ўйлайманки биз бунга муносиб эдик. Мухлисларимизга катта раҳмат, ҳомийларимизга катта раҳмат.

Ўзбекистон чемпионати савияси анча ўсган. Йил бошида олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилди ва шунга ҳаракат қилдик. Чемпионлик учун жиддий ёндошдик. Раҳбарият томондан ҳам, ҳомийлар томонидан ҳам. Натижа учун ва мақсадимизга эришиш учун кўпроқ ҳаракат қилдик.

Иккинчи даврада "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ОКМКни мағлуб этганимиз чемпионлик йўлидаги энг муҳим қадамлар бўлди.

Тўғри Ўзбекистонда чемпион бўлдик, аммо ҳали мавсум биз учун "тугамади". Йигитларга тушунтирамиз, сабаби биз ОЧЛ2 мусобақасида гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

Чемпион бўлганидан кейин бу таркибни "олтин таркиб" деб бемалол айта оламиз", - деди Рўзиқул Бердиев Спорт телеканалига берган интервьюсида.

Тез орада Рўзиқул Бердиевнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманидаги фикрлари ҳам тақдим этилади.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика