RU

Последние новости

09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  36 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24

Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ғалаба учун ҳам, Бобир Абдихолиқов учун ҳам жуда ҳам хурсандмиз. Ўйин назоратимиз остида ўтди. Хотиржам ғалабага эришдик. Тезкор гол ишимизни енгилаштирди. Шундан сўнг рақиб олдинга ўтишга мажбур бўлди ва бу ҳолат бизнинг имкониятларимизни оширди. 

- Бугун ўйин амалиёти кам футболчиларга имкон бердингиз. Бу Суперкубокдан сўнг жамоа асосий таркиб вакилларига дам бериш мақсадида эдими? Ёки рақибдан келиб чиқиб шундай услуб танландими?

- Бунга боғлиқ жиҳатлар кўп эди. Бизда Суперкубокдан кейин айрим футболчиларда толиқиш ҳолатлари бор эди. Шунингдек, позиция бўйича ўзгаришлар қилдик. Бобир Абдихолиқовни олдинга чиқардик. Кенжабоев ўрнида Темур ўйнади. Бир неча сабаблар бор. Барчаси вазифасини яхши бажаришди.



- Жамоага таклиф этилган футболчилар борасида баъзан бош мураббий хато қилгандек кўринади. Лекин турлича ўйинлар бор ва жараёнга қараб кишидаги фикр ўзгаради. Масалан, бугун Бобир Абдихолиқов борасида барчадаги фикр ижобий бўлди. Шу ҳақида фикрингиз?

- Биз футболдамиз, бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Футболда барчага бирдек ёқиш қийин, ҳар ким турлича фикр билдиради. Бу нарсага кўп эътибор қилмаймиз. Биз кимни жамоага таклиф қилсак, футболда киришиб кетиш деган муҳим жиҳат бор. Ҳозир кўраяпмиз, жамоамизга таклиф этилган футболчилар ўйиндан-ўйинга яхши тарафга ўзгараяпти.

- "Насаф" Қаршида 2018 йилдан буён юта олмаётганди. Қандай фактор жамоа "Локомотив"ни юта олмаётганига сабаб бўлганди?

- Статистика бўйича шундай эканми? Бунга қарамаган эканман. Бу "Қора анъана"ни бузганимдан хурсандмиз. Бу статистика тўғри бўлса, биз учун жуда муҳим ғалаба бўлибди.




Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика