Рўзиқул Бердиев: "Бизни чап қанот ўйлантирмоқда"
15 фев 2016 13:41
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Бизни чап қанот ўйлантирмоқда"
"БААдаги йиғинда футболчиларнинг ўйин амалиётига қаратдик. 4та ўйин ўтказдик. Жанубий Кореянинг чемпионига қарши, Хитойнинг иккита клуби ва "Крилья Советов" клубига қарши ўйин ўтказдик. Балки бу баҳсларда натижалар қониқарли бўлмагандир. Лекин бизни қониқтирган нарса футболчилранинг ўйин амалиётига эга бўлгани. Жамоамизда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Сабаби бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишган, баъзилар тиббий кўрикдан ўта олишмади. Шу боис селекция ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари ёшлар жамоасида бир қатор ёш футболчилар асосийга ўтказилмоқда".
"Бизни ўйлантираётган нарса бу чап қанот ҳимоя ва чап қанот ярим ҳимоясида ўйинчиларнинг йўқлиги. Рой Рок кетди, Фаррух Сайфиев жароҳат олган, Шоҳруҳ Гадоев эса Баҳрайнга кетди. Уларнинг ўрнини тўлдиришни истаймиз. Балки бу легионер бўлар балки маҳаллий футболчи. ОЧЛда гуруҳимизда кучли клублар ўрин олган. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жуда кучли рақиб, БААнинг "Ал Айн" клуби ва "Ал Жайиш" ҳам оддий рақиблар эмас. Бизнинг мақсадимиз гуруҳдан чиқиш бунинг учун охиригача курашамиз".
"Олдимизда Суперкубок учун ўйин бор. Бизнинг жамоа ҳозирча бу совринни қўлга кирита олмаган. Шу боис ғалаба қозонишга уринамиз. Ҳозир иккала жамоа бир хил ҳолатда. "Пахтакор"дан ҳам, биздан ҳам бир қатор футболчилар кетишди. Ўша куни ким кучли бўлса ўша жамоа зафар қучади", - дейди Рўзиқул Бердиев.
Комментарии