RU

Последние новости

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  0 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  21 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик"

Суперлиганинг 5-турида қолдирилган "Насаф" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Суперлиганинг барча жамоалари кучайиб бормоқда. Биринчи даврани жамоамиз яхши ўтказди. Ҳа, балки айрим жойларда очко йўқотгандирмиз. Аммо умумий олганда илк давра яхши ўтди. ОЧЛ ўйинларини ҳам қўшсак, биринчи даврада 20га яқин ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида мағлуб бўлибмиз. Ўйлайманки, бу жамоамиз учун яхши натижа. Ҳозир ҳар бир жамоа ўйинларга яхши тайёрланиб, кураш таклиф қилмоқда. 

Мана, "Сурхон" ҳам бугун бизга яхши қаршилик кўрсата олди. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бироқ сўнгги пасни берадиган ўйинчи топилмади. Ўйлайманки, рақибдан устунлик қилдик. "Сурхон" дарвозамиз олдида вазиятлар ярата олмади. Йигитларга миннатдорлик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Кетма-кет уч дурангдан кейин ғалабани анча кутдик.

- Биринчи давра якунланди. Иккинчи даврага режалар қандай? Трансфер ойнасида янгиликлар бўладими?

- Йигитларга режаларни айтдик. Ҳозир уларга бир ҳафта дам берамиз. Шундан кейин иш жараёнини бошлаймиз. Ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар бўйича селекция ишларини олиб боряпмиз. Бу масалада раҳбарият билан гаплашамиз. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика