Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди"
23 июн 2021 23:29
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди"
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикларини қуйидагича билдирди:
- "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинни яхши бошлади ва бизга кўп босим ўтказди. Бўлим ўрталарига келиб ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Лекин биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Энди хатолардан керакли хулоса чиқариб, навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.
- Иккинчи тайм бошида Марко Станоевич алмаштирилишини қандай баҳолайсиз?
- Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас. Ўйлайманки, унинг ўрнида майдонга тушган футболчи Станоевичга қараганда анча яхши ҳаракат қилди.
- Охирги турларда дарвозабонларни тез-тез алмаштиряпсиз?
- Бизда тенг кучли дарвозабонлар бор. Дарвозабонларимизнинг даражаси бир-бирига яқин. Шу боис навбати билан ўйинга қўйяпмиз.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии