RU

Последние новости

19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  31 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  8 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.


- Бугун сифатли ўйин бўлиши учун барча нарса шай эди: майдоннинг ҳолати, об-ҳаво. Ўйинга келадиган бўлсак, кўп вазият ярата олмадик-ку, аммо 1 гол уриб, ғалабани ушлаб қолиш учун етарли бўлди. Ўз навбатида хатосиз ўйнадик. "Бухоро"ни ҳам таъкидлаш керак, яхши жамоа шаклланибди. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларда ижобий натижа учун қаттиқ ҳаракат қилади. 

Бугунги ўйинда йигитларга натижа учун ўйнаш кераклиги таъкидланганди. Кўрдингиз, гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларда ўйнадик, иккинчи голни уриш учун яхши имкониятларга эга бўлгандик, аммо буни амалга ошира олмадик. Ғалаба учун тузилган режамиз амалга ошди. Оғир ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. 

- "Насаф"да ҳар йили таркибда янгиланиш бўлмоқда. Сифатни ушлаб қолиш қийин бўлмаяптими?

- Таъсир қилади. Янги футболчиларнинг жамоа талабини тушуниб олиши учун вақт керак. Бу унчалик катта муаммо олиб келмайди. Таркибда ўзгаришлар катта эмас, асосий футболчиларни сақлаб қолганмиз. Йигитлардан доимо сифатли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз.

- Жамоангиз "Олимпик"дан кейинги энг ёш жамоа бўлиб турибди.

- Ушбу футболчиларни ёш деб бўлмайди. Улар ёшлигидан таркибда, катта тажриба олиб келмоқда. 22 ёшли футболчиларни ёш десак, хато қилган бўламиз. Катта лигаларда 17-18 ёшли футболчилар хотиржам футбол ўйнамоқда. 

- "Бухоро"дан қайси футболчини таркибингизга олган бўлардингиз?

- Жамоа ҳужумини уюштиришда Иминов бошқалардан ажралиб турибди. Майдонни кўра билиши, паслари жуда яхши. Буни биз унинг олдинги ўйинларида ҳам кўргандик. Бугун ҳам бунга амин бўлдик. Жамоа ёмон эмас. Бугун улар бизга жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Тўпни бемалол ушлаб туриши, қўрқмай ҳужумга бориши - жамоанинг катта ютуғи. 

- Бугун ўзингизнинг оптимал таркибингизни туширдингизми?

- Жароҳатлар ҳалақит қилмаса, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бугун ҳам сўнгги ўйиндаги таркибни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Норчаев "Насаф"дан кетганидан кейин ҳужумни якунлашда муаммо бор. Мана кетма-кет иккинчи ўйиндирки ҳимоячи ҳал қилувчи голни урмоқда. Ҳужумчиларнинг гол ура олмаётгани сизни хавотирга солмаяптими?

- Албатта, хавотирга солмоқда. Ушбу мавсумда тўртта расмий ўйин ўтказдик, аммо ҳужумчиларимиз гол ургани йўқ. Футболни 11 киши ўйнайди. Стандарт вазиятларда асосан ҳимоячилар гол уриши керак бўлади. Бу борада ишлаяпмиз. Камчиликларни балки, шу орқали ёпишга ҳаракат қиляпмиз. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика