Рўзиқул Бердиев: "Абдувоҳид Неъматов ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб бор"
10 апр 2021 21:21
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Абдувоҳид Неъматов ўйин қайдномасига киритилмаганига сабаб бор"
Ўйин ҳақида
- Бугун кучли рақиб майдонида 3 очкога эга бўлдик. Бундан жудаям хурсандмиз. Бизда йўқотилган очколарни тўлдириш вазифаси бор. Албатта, биз бугун "Қизилқум" жамоасини ҳужумкор ўйин кўрсатишини билардик. Биринчи бўлимда 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракатландик. Иккинчи тайм охирларига келиб 4-4-3 схемасига ўтдик. Шу схема орқали рақиб дарвозасига иккинчи голни киритдик. Умуман айтганда, бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтди. Омад ҳам биз томонда бўлди.
- Абдувоҳид Неъматовнинг ўйин қайдномасига киритилмаганлигига сабаб нима?
- Абдувоҳид Неъматов асосий дарвозабон деб таъкидлашингизга сабаб нима? Бизда 3 нафар дарвозабон бор. Уларнинг барчасига имкон берамиз. Неъматов ўтган мавсумда ўзини яхши кўрсатди. Шу сабабдан у терма жамоа сафига ҳам жалб этилди. Бугунги ўйинга уни жалб этмаганимизни сабаби жароҳат эмаску, лекин сабаб бор. Тайёр эмаслиги учун Навоийга уни олиб келмадик. Ўйлайманки, кейинги ўйингача у тикланади. Навбатдаги ўйинларда унга ҳам имконият берамиз.
- Ойбек Бозоров қачон сафга қайтади?
- Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бир ҳафта муддат атрофида сафга қайтади деб ўйлайман. Балки кейинги ўйингача қайтар.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии