RU

Последние новости

17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  0 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  34 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  2 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  0 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  0 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  2 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  11 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  11 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  13 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  3 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2

Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради” Новости

Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради”

Олий лиганинг 20-турида “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин “бургутлар”нинг тажрибали ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Водий дербиси қўлга киритилган ғалабадан сўнг бугунги учрашувга бўлган тайёргарлик ҳақида нима дейсиз?
- “Нефтчи”  билан ўйинда кўп куч йўқотдик деб ўйлайман. Чунки бу каби дерби баҳсларида икки ҳисса куч билан ўйнайсиз. Осон ўйин бўлмади. Оғир ўтган баҳсдан сўнг ўзимизга келиб олиш учун вақт керак эди. “Бухоро” билан ўйинга қадар орада бироз танаффус бор эди ва бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Уйимизда ўйнаётганимиз  бизга устунлик беради. Тўғри, осон ўйин бўлмайди. Лекин қўлдан келганича харакат қилиб, бор кучни ишга соламиз.

- “Бухоро ” жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Бухоро” ҳозирги кунда чемпионатимиздаги кучли жамоалардан биридир. Эътиборган берсангиз, жорий йил таркибини сезиларли равишда кучайтиришга эришди. Тажрибали ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Бизнинг олдимиздаги мақсад эса битта-қайси жамоа бўлмасин фақат ғалаба қозониш. Қолаверса ашаддий ишқибозларимиз ҳам ҳар бир баҳсда жамоадан фақат ғалаба кутади.

- Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида турибмиз. Байрам табриклари бўлса марҳамат.

- Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан бутун Ўзбекистон аҳлини табриклайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Халқимизга энг самимий ва яхши тилакларни тилайман. Хонадонларингиздан файз ва барака аримасин. Бундай байрамларни кўпини кўриб юрайлик. Биз футболчилар фақат ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.

- Ҳужумчи бўлганингиз учун мухлислар сиздан доим гол кутади...

-“Андижон” сафидаги илк голимни “Локомотив” билан ўйинда киритгандим. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтириб, мухлисларни қувонтираман деган умиддаман. Ўйлайманки бу борада жамоадошларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.  
 
Дилдора Холбоева суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика