RU

Последние новости

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  1 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  6 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Рўзим Аҳмедов: «Таиландликлар мени алдашди» Новости

Рўзим Аҳмедов: «Таиландликлар мени алдашди»

Ўтган мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ўтказган тажрибали ҳужумчи Рўзим Аҳмедов Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» клуби билан шартнома имзолади.

Ушбу футболчи 2015 йилги мавсум олий лигада 25та ўйин ўтказиб, 5та голга муаллифлик қилганди. Аслида, Аҳмедов янги мавсум тайёргарлигини айнан «Олмалиқ»да бошлаганди. Таиланд клубидан тушган таклифдан сўнг эса ҳужумчининг Шарқий Осиё чемпионатига йўл олиши деярли ойдинлашганди. Ҳатто, футболчи Тошкент - Бангкок йўналиши бўйича авиачипта харид қилишга ҳам улгурган, лекин сўнгги паллада мазкур трансфер амалга ошмай қолганди. Тошкентдаги йиғин доирасида «Сўғдиёна»га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг маҳоратли форвардни суҳбатга тортиб, юқорида келтирилган воқеа сабабларини ўрганишга ҳаракат қилдик.

- Бугунги учрашувда нега майдонга тушмадингиз?

- Тошкентдаги йиғинимиз доирасида ҳар куни ўртоқлик учрашувлари ўтказиляпти. Табиийки, футболчилар бу ўйинларда катта юклама олишади. Қолаверса, мураббийлар штаби бир гуруҳ ўйинчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Ўринбосарлар орасидан асосий таркибга жалб этилган ёшлар ҳам бор. Бундай пайтда баъзиларга ҳордиқ чиқариш имконининг берилиши ижобий ҳолат. Мураббийлар ҳар икки бўлимда турли таркибни майдонга туширишди. Якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

- Янги мавсумни «Олмалиқ»да бошлашингиз аниқ бўлдими?

- Ҳа, жамоа билан шартнома имзоладим. Клубда ижобий натижаларга эришиш, голларим билан «Олмалиқ» муваффақиятига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда шаклланаётган таркибимиз шундай дейишга асос бўла олади, менимча. Сафимизда Ислом Иномов, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Раҳматилло Бердимуродов, Евгений Гоголь, Фарҳод Тожиев каби тажрибали футболчилар бор.

- Фарҳод Тожиев ҳам «Олмалиқ» жамоаси билан расмий келишувга эришди. Демак, ҳужум чизиғида яхшигина рақобат юзага келади. Хўш, захирада қолиб кетишдан қўрқмайсизми?

- Йўқ, албатта. Игорь Шквирин ҳужумкор тактикани хуш кўради. Кўп ўйинларда икки форвардни майдонга туширади. Бошқа томондан, ҳамиша рақобатнинг тарафдори бўлиб келганман, шундагина ривожланиш кузатилади. Акс ҳолда, футболчи ҳеч қачон ўсмайди.

- Шартнома имзолашдан аввал жамоа устози билан бу мавзуда гаплашдингизми?

- Ҳа, Игорь Анатольевич ҳужумчилар билан қандай ишлашни жуда яхши билади, керакли кўрсатмаларни беради. Шундай мураббий қўл остида ўйнашимдан хурсандман.

- Бир муддат аввал сизнинг Таиланд клубига ўтишингиз ҳақида хабар тарқалганди. Лекин вақт ўтиши билан вазият ўзгарди...

- Очиғи, бу ҳақда гапиришни истамасдим. Чунки Таиланд клуби менга нисбатан нопрофессионал муносабатда бўлди. Лекин сўраганингиз учун айтаман. Жамоа раҳбарияти билан барча масалада келишиб олгандик. Тошкент - Бангкок авиайўналиши чиптасини ҳам олиб қўйгандим. Таиландга учиб кетадиган куним эса шартнома бандларига ўзгартириш киритилишини билдиришди. Унга кўра, битимда белгиланган маошим қисқартирилар экан. Аввалдан барча масалада келишиб олганимиз учун бу мен учун кутилмаган «сюрприз»га айланди.

- Жамоа кўригида қатнашганмидингиз?

- Йўқ. Таиланд клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўйинларим ёзилган дискларни кўргач, менга таклиф билан чиқишганди. Кўрикдан ўтказмасдан туриб шартнома имзолаш ниятида эдилар. Афсуски, кейин вазият ўзгариб кетди. Лекин бундан хафа эмасман.

- Таиланд клуби билан агент орқали гаплашганмидингиз? У сизнинг манфаатингиз учун курашмадими?

- Ҳа, музокараларни агентим иштирокида ўтказиб, шартноманинг барча бандлари бўйича Таиланд клуби билан келишувга эришгандик. У ерга борганимдан сўнг шартномага расман имзо чекишим талаб этиларди, холос.

- Маош кескин қисқартирилармиди?

- Шундай деса ҳам бўлади. Улар таклиф қилган маблағни ўзимизда ҳам топиш мумкин.

- Ўтган йили Фарғонадаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Афсуски, йўқ. «Нефтчи» таркибида 25та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урдим. Ваҳоланки, чемпионат бошида янада кўпроқ тўп киритишни мақсад қилгандим. Лекин ҳар доим ҳам ўйлаганларингиз амалга ошавермас экан. Бундан тегишли хулосаларни чиқариб олдим.

- Бу йилги мақсадлар қандай?

- Ҳужумчи олий лиганинг 30та ўйинида камида 15та тўп киритмаса, унинг фаолияти қониқарли баҳоланмаслиги мумкин. Шундан келиб чиқиб, рақиблар дарвозасини камида 15-16 марта ишғол қилмоқчиман. Энг аввало, сонидан қатъий назар, жамоамнинг муҳим голларини урсам, бундан ўзимни бахтиёр ҳис этардим.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика