Рожерс Суаресни қанот ҳужумчиси сифатида синаб кўрмоқчи
04 сен 2013 10:31
Новости


Рожерс Суаресни қанот ҳужумчиси сифатида синаб кўрмоқчи
“Ливерпуль” клубининг марказий ҳужумчиси Луис Суарес 10 ўйинлик дисквалификациядан сўнг амплуасини ўзгартириши мумкин.
Клуб бош мураббийи Брендан Роджерс 26-ёшли Уругвай терма жамоаси футболчисини қанот ҳужумчиси сифатида синаб кўриб, унинг ўрнига марказда Дэниэл Старрижни қўймоқчи, деб хабар беради The Guardian.
Манбаънинг хабарига кўра, бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо Суареснинг ортидан жой эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Суарес “Челси” ҳимоячиси Бранислав Ивановични қўлидан тишлаб олгани учун дисквалификация қилинган эди. Ҳужумчи 25 сентябрдан Англия лига Кубоги 3-тур доирасида сафарда “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Комментарии