Ройс "Боруссия"га қарши майдонга тушиши мумкин
05 янв 2016 11:41
Новости
Ройс "Боруссия"га қарши майдонга тушиши мумкин
Дортмунднинг "Боруссия" мухлислари ва жамоа бош мураббийи Томас Тухель клуб тиббий штабидан хушхабар эшитишди.
Ҳужумчи Марко Ройс 5 январдан бошлаб умумий гуруҳ машғулотларида иштирок эта бошлайди.
Ҳозирча футболчи машғулотларда тўлақонли ишлай олмайди. Ройс Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши Бундеслиганинг 18-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин. Баҳс 23 январь куни бўлиб ўтади.
"Айнтрахт"га қарши Германия чемпионатининг 16-тур учрашувидан сўнг Ройсда мушак жароҳати аниқланган эди.
Комментарии