Россиянинг CAFA турнирида иштирок этишига УЕФА ҳам қарши эмас
15 мар 2023 20:28
Новости
Россиянинг CAFA турнирида иштирок этишига УЕФА ҳам қарши эмас
Бу турнир ўртоқлик мақомида бўлгани учун УЕФА шундай позицияни танлаган.
УЕФА Россия терма жамоасининг Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги CAFA мусобақасида иштирок этишига қарши эмас. Ташкилот бунга ушбу мусобақанининг ўртоқлик мақомида эканлиги билан изоҳ берган.
"Ўртоқлик ўйинлари УЕФА мусобақалари тоифасига кирмайди. Бундай турнирларга УЕФА жавоб бермайди. Шундай экан, бу каби турнирларда Россия термасининг иштироки УЕФАнинг Россия термасига қўллаган чекловини бузиш эмас", -дейилади ташкилот матбуот хизматининг берган баёнотида.
CAFA-2023'да Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Россия иштирок этиши аниқ. Шунингдек, 8-қатнашчи Таиланд ёки Хитой бўлиши кутилмоқда. Мусобақа шу йилнинг июнь ойларида Тошкент ва Бишкек шаҳарларида ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии