RU

Последние новости

23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  1 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  7 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  3 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  23 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1

Россиялик дарвозабон Англия клуби аъзосига айланди Новости

Россиялик дарвозабон Англия клуби аъзосига айланди

Дарвозабон Англияга кўчиб ўтди.

Россиялик дарвозабон Никита Хайкин Чемпионшипнинг "Бристоль Сити" жамоаси футболчиси бўлди. У клуб билан жорий мавсум охиригача шартнома имзолади.

"Англияга қайтиш ҳар доим менинг орзум бўлган. Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Бристолда кўрганларим менга ёқди – клуб инфратузилмаси юқори даражада. Мен жуда рақобатбардош лигада ўйнаб, ўзимни синаб кўришни интиқлик билан кутяпман", – деди Хайкин инглиз клуби расмий сайтига.

Аввалроқ 27 ёшли Хайкин Норвегиянинг "Будё-Глимт" клубида ўйнаган ва жамоасига 2020 ва 2021 йилларда мамлакат чемпиони бўлишига ёрдам берган.

Дарвозабон фаолиятини "ФШМ Торпедо" клубида бошлаган. Кейинчалик Москванинг "Динамо", Англиянинг "Челси", "Портсмут", "Рединг" клублари академияларида шуғулланган.

"Бристоль Сити" Чемпионшипда 17-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика