RU

Последние новости

17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  0 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  1 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  4 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  10 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  11 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3

Россияга сафар. 2-кун. Актобедан Самарага Новости

Россияга сафар. 2-кун. Актобедан Самарага

Теги :  ЖЧ-2018
Куни кеча “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари ва мен Россия мамлакатида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига бориш учун автомобилда сафарга чиққан эдик.

Кеча Қозоғистоннинг Актобе шаҳрига етиб келдик  ва бир кеча ушбу шаҳарда тунаб қолдик. Барча ўзбекистонлик футбол мухлислари  яхши билишади, ҳамюртимиз Александр Гейнрих Актобе шаҳрининг “Актобе” жамоасида фаолият олиб борган. Гейнрих футболчилик фаолиятинии якунлаганидан сўнг ушбу жамоада спорт директори лавозимида иш бошлади. Биз ушбу футболчи билан боғланишга эришдик. Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси билан уюштирилиши режалаштирилган интервью айрим бир сабабларга кўра амалга ошмай қолди. 

Начора ўзбекистонлик футболчи билан сафаримиз якунида интервью уюштиришга яна бир бор уриниб кўрамиз. Биз бу билан чекланиб қолмадик, аксинча, “Актобе” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган стадионга бориб у ерни кўздан кечиришга муваффақ бўлдик. Актобе шаҳрига қилган сафаримиз қисқа бўлгани сабабли бу ер ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмадик. Бу ернинг айрим инсонлари билан суҳбатлашганимизда улар бизнинг миллий таомларимиз, тарихий шаҳарларимиз ва бобокалонларимизни тилга олиб ўтишди. Қайсидир маънода ушбу шаҳар менда илиқ таассурот қолдирди. 

Гуруч курмаксиз бўлмайди дейишганидек ушбу шаҳарда ҳам камчиликлар йўқ эмас экан. Бу ерда жуда ҳам кўплаб инсонлар биз билан суҳбат қуришни, фикр алмашишни исташмади. Бир сўз билан айтганда улар билан мулоқот қилишнинг деярли иложи бўлмади. Бизнинг мақсадимиз бу эмас, сафаримизнинг асосий мақсади жаҳон чемпионатини Россия мамлакатидан эксклюзив тарзда сайтимизда ёриитиб бориш. Шу мақсад сари тушликдан сўнг навбатдаги манзилимиз томон йўлга чиқдик. Бизни олдинда Самара шаҳри кутмоқда.

Жаҳонгир Сотволдиев Актобе шаҳридан махсус.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика