Россия терма жамоаси "Adidas" билан ҳамкорликни тўхтатди
07 янв 2023 14:40
Новости
Россия терма жамоаси "Adidas" билан ҳамкорликни тўхтатди
Россия Футбол Иттифоқи президенти Александр Дюков терма жамоа янги техник ҳомийга эга бўлишини маълум қилди.
Шу туфайли Германиянинг "Adidas" компанияси билан ҳамкорлик якунланади. Манба унинг қуйидаги сўзларини келтирди:
"Ишонч билан айтиш мумкинки, 2023 йил бизда "Adidas" формалари бўлмайди. Қачон янги ҳамкор бўлади? Биринчи чоракда. Ҳозир биз музокаралар олиб бормоқдамиз ва яқин орада янги техник ҳомий пайдо бўлади".
"Adidas" 2008 йилдан буён Россия терма жамоасининг техник ҳомийси бўлиб келаётган эди. Мамлакат бош жамоаси шу йилдан бошлаб барча йирик халқаро турнирларда немис бренди либосларида майдонга чиқиб келди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии