RU

Последние новости

01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  77 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Роналдунинг даври ўтдими ёхуд тахминлар ўзини оқламаяпти Новости

Роналдунинг даври ўтдими ёхуд тахминлар ўзини оқламаяпти

Оддий ишқибоздан тортиб, мутахассисларгача Криштиану Роналдунинг жисмоний имкониятлари фантастик даражада эканлигини таъкидлашарди.

Уларнинг фикрича, португалиялик узоқ вақт жуда юқори даражада ўйнай олиши ва жаҳоннинг энг яхшиларидан бири ва хатто энг яхшиси бўлиши ҳам керак эди. Аммо, лекин, бироқ...

Бугун биз нимага гувоҳ бўлаяпмиз? Футболчининг ўйинида яхшигина пасайиш кузатилмоқда. Криштиану жуда кучли ва ўз ишининг усталари бўлган жамоадошлари меҳнати сабабли, ҳамон диққат марказида қолмоқда.

1) Узоқ масофадан берилажак зарбалар. Бир вақтлар “замбарак” бу борада кўпчиликга “дарс” берарди, лекин ҳозир гўёки зарба беришни унутиб қўйгандек гўё. Бу мавсум Роналду узоқ масофадан, чинакамига узоқ масофадан, ўша биз ўрганиб улгурган кучли зарбаси билан гол урганини эслай оласизми, очиғи, мен эслай олмадим. Ваҳоланки, мавсумнинг тенг ярми ортда қолиб улгурди. Бу майда-чуйда гап эмас! Ишонмасангиз, Криштианунинг голларини кўриб чиқинг, унақасини топа олмайсиз!



2) Дриблинг. Авваллари Роналду дриблинг+тезлик формуласидан фойдаланиб рақибларни “қуруқ қўл” билан қолдирарди. Ҳозир эса буни кўрмаяпмиз. Кўп вазиятларда у тўпни шунчаки яқинроқдаги шеригига, ёки орқароқдаги жамоадошига ошириб “қутуляпти”.

3) Яратувчанлик. Роналду МЮ таркибида ҳаракат қилган вақтларни бир эсланг, бир олам ҳотиралар тўғрими? Йўқ жойдан яратилган хавфли вазиятлар, шериклари гол уришига бевосита ёрдам бериш. Аммо бугун у чинакамига марказий хужумчига айланди. Бугун Роналду жамоадошлари у учун барча ишни қилиб беришларига ўрганиб қолди. Ҳа, Португалия терма жамоаси сардорининг голли оширмалари ҳам етарли, аммо уларнинг кўпи тасодифий, ёки жуда оддий паслар. Яна баъзи вазиятларда Роналду дарвозага зарба беради ва қайтган тўпни унинг шериги голга айлантиради. Бунинг нима аҳамияти бор, Роннига голли пас ёзилдими, ёзилди.

4) Жарима зарбалари. Ўз вақтида Роналду жарима зарбаларини амалга оширишда энг яхшилар қаторида тилга олинарди. Ҳозир жуда кам инсон бу каби фикрда бўлса ажабланмаймиз. Унинг зарбасидан кейин тўп ё “жонли” деворга тегиб қайтмоқда, ёки дарвозадан анча узоқдан учиб ўтмоқда. Роналду дарвозага шунчаки аниқ зарба беролмай қолди. У бу ишни юқори даражада қилишга уриниши, дарвозабон қайтара олмадйиган қилиб, зарба беришга интилиши бошқа масала. “Реал Сосьедад” дарвозасига жаримадан урилган голни ҳисобламасак, эътироф этадиган зарба ҳам йўқдек. Балки шу сабабдир, охирги вақтларда жарима зарбаларини баъзида Бэйл амалга оширмоқда.



5) Пенальти. Бу борада Роналдудан зўри йўқдек эди. "Пеналду" лақаби ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмаган-ку. Лекин бу борада ҳам Роналду “оқсай” бошлади. Тўғри машҳур футболчилар ҳам хато қилганлар, аммо Ронни 99% вазиятда адашмасди! Бу ҳам ортда қолдими? Охирги мисол "Сосьедад" билан ўйин.

6) Муҳим учрашувлардаги ўйини. Бечора “Гранада”га ёки “Райо Вальекано”га голларни “тахлаб” ташласа ҳам, чинакамига кучли рақибларга қарши тўқнашувда Криштиануни қидириб қоласиз... Ўйин қовушмай, жамоани ортидан эргаштира оладиган етакчи зарур пайтда, бу ишни бошқалар бажаряпти.

Хулоса қандай? Роналду шунчаки мунтазам гол урадиган машинага айланиб қолди. Ҳа, айнан машина – шу ерда эътироф этиш зарур, яхши двигатели бор машина. Двигатель энди ким бўлди деяпсизми? Дунёнинг энг яхши плеймейкерлари: Бэйл, Модрич, Хамес, Кроос ва Иско (албатта, бошқа жамоа футболчиларини ҳурмат қилган ҳолда. Улар бизни тўғри тушунишади деб умид қиламиз). Айнан улар сабабли Роналду ҳамон - бренд. Жамоадагилар Роналду ўта қулай вазиятда оёғини, ёки бошини тўғрилаб қўйиши учун тинмай меҳнат қилаяптилар. Лекин ўша двигатель бўлмаса биз “Барса", ПСЖ ва "Атлетико"га қарши учрашувлардаги Роналдуни кўрамиз.



Мана унинг бугунги кундаги ҳолати! Сўзимиз якунида шуни айтиб ўтмоқчимиз, ҳа, Криштиану ўз устида тинмай ишлайди, доим кечадиган кўра кучлироқ бўлишга интилади. Унинг ўз ишига бўлган меҳри ва мақсадга қараб ҳаракатланишига кўпчилик, шу жумладан, бизнинг футболчилар ҳам ҳавас қилса арзийди. Албатта, ўрнак олишса ҳам зарар қилмасди. Лекин бир неча йил аввал айтилган гаплар, Роналдуга берилган таърифлар ўзини оқламаяпти! Биз шунчаки вазиятга назар ташладик. Албатта, бу борада ҳар кимнинг индивидуал фикри бўлиши табиий. Бошқаларни фикрини ҳам ҳурмат қилишингизни ва мухлислар “Эл-класико”сини бошлаб юбормаслигингизни сўраб қоламиз.


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика