RU

Последние новости

15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  2 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  6 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  8 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   4 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7

Роналдуга пул керак эмас. Энди уни фақат шон-шуҳрат қизиқтиради Новости

Роналдуга пул керак эмас. Энди уни фақат шон-шуҳрат қизиқтиради

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду энди пулга муҳтож эмаслигини айтди.

"Доимо жамоам билан соврин ютишга ҳаракат қиламан, чунки бу менга индивидуал совринлар олиб келади. Ишимиз шундай. Сиз шунчаки пул ишлаб топиш учун эмас, бирор ютуқ қўлга киритиш учун уйғонасиз ва машғулотларда иштирок этасиз. Энди пулга муҳтож эмаслигим учун яратгандан миннатдорман. Футбол тарихига ўз исмимни ёзиб, кўпроқ ғалабага эришишни истайман".

Ҳақиқатдан ҳам у бутун умрига етадиган пул ишлаб бўлди. Роналдуда клубдаги маошидан ташқари кўп миллионли реклама шартномалари, бизнесдан фойдаси ва хатто смартфонлар учун ўз ўйини бор.


Роналдунинг даромади қанча?

Футбол

Forbes берган маълумотларга кўра, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши 340 млн. долларга тушди (4 йил учун). Форварднинг янги маоши 35 млн. долларни ташкил қилади. Роналду "Ювентус"га ўтиб, катта маош олаётган бўлса ҳам бу Мессининг "Барселона"даги иш ҳақидан кам. Аммо Криштиану бошқа томондан устун. Маркетинг фойдаси бўйича ҳеч ким ундан ўзиб кета олмайди.


Ижтимоий тармоқлар

Роналдунинг Instagram аккаунтида 179 млн. фолловер мавжуд, Twitter саҳифасида эса 80 млн.га яқин. Hookit тадқиқотларига кўра, Роналду фақат ижтимоий тармоқлардан топган маблағи 474 млн. долларни ташкил қилади. Унинг аккаунтидаги битта реклама пости 975 минг доллар туради.


Ҳомийлар

Роналдунинг Nike компаниясидан оладиган йиллик даромади 23 млн. долларга тенг. Armani бренди ҳам португалиялик билан ҳамкорлик қилади ва бир йилда Криштиану ҳисобига миллион доллар ўтказиб беради. Роналду ўзининг CR7 бренди остидаги кийимлар сотувидан 10 млн. доллар ишлаб топади. Реклама шартномаларидан тушадиган умумий даромад 47 млн. долларни ташкил қилади.

Роналдунинг йиллик даромади 116 млн. долларга етди. Аммо футболчи бу пулларни текстда кўрсатилган манбалардан олади. Балки улар янада кўпроқдир. Тинимсиз меҳнат қилаётган португалиялик энди пул ҳақида бош қотирмайди.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика