Роналду рафиқасининг туғилган кунини нишонлашда карантин қоидаларини бузди
28 янв 2021 21:15
Новости
Роналду рафиқасининг туғилган кунини нишонлашда карантин қоидаларини бузди
Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Ювентус” форварди Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригеснинг туғилган кунини нишонлаш учун Италиянинг бошқа минтақасига Курмайор яқинидаги Валь Вени водийсида жойлашган тоғ-чанғи курортига жўнаб кетган ва мамлакатдаги карантин қоидаларини бузган. Жуфтлик расман ёпилган меҳмонхонада қолиб, Жоржинанинг 27 ёшга тўлганини нишонлаган. Ҳозирча уларга ҳеч қандай жазо қўлланилмади.
Қайд этиш жоиз, Роналду кеча Италия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган СПАЛ (4:0)га қарши баҳсни ўтказиб юборганди.
Комментарии