Роналду Пирло билан хайрлашди
29 мая 2021 23:28
Новости
Роналду Пирло билан хайрлашди
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Андреа Пирлонинг "кекса синьора" бош мураббийи лавозимидан бўшатилганига муносабат билдирди.
"Раҳмат, маэстро. Сен билан ишлаш мен учун шараф эди", – деб ёзди юлдуз футболчи ўзининг Instagram сторисида.
Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли Пирло "Ювентус" бошқарувида бир мавсум ишлади. У Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, А Серияда 4-ўринни олди ва Чемпионлар Лигасида 1/8 финал босқичигача етиб борди.
Роналдунинг ўзи ҳам клубни тарк этишга яқин турибди. Португалиялик аллақачон жамоадошлари билан хайрлашгани ҳақида маълумотлар берилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии