Роналду фаолиятини якунлаганидан сўнг боксчи бўлиши мумкин
03 окт 2017 15:24
Новости
Роналду фаолиятини якунлаганидан сўнг боксчи бўлиши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, боксчи бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб, ҳазиллашди.
Бу ҳақда 32 ёшли португалиялик "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси, ҳозирда телевиденияда ишлаётган Рио Фердинандга айтди.
"10 йилдан сўнг ўзимни қаерда кўряпман? 10 йил - жуда кўп. Балки, сиз каби боксчи бўларман" - дейди Роналду.
Олдинроқ, 38 ёшли Рио Фердинанд ўз кучини боксда синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақида айтган эди.
Комментарии