Роналду: "Биз охиригача ўзимизга ишонамиз"
14 окт 2022 21:45
Новости
Роналду: "Биз охиригача ўзимизга ишонамиз"
"Манчестер Юнайтед" форварди Криштиану Роналду Европа лигаси доирасида "Омония"га қарши ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Манкунианлар пайшанба куни ўз майдонида Скотт МакТоминейнинг 93-дақиқада киритган голи эвазига "Омония"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Португалиялик футболчи асосий таркибда майдонга тушди, аммо гол ура олмади.
"Биз охиригача ўзимизга ишонамиз", - деб ёзди Роналду ушбу учрашувдан кейин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад"дан 3 очко ортда қолган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии