Роналду “Барселона” билан ўйнаши учун УЕФА талабини бажариши керак
14 окт 2020 20:45
Новости
Роналду “Барселона” билан ўйнаши учун УЕФА талабини бажариши керак
Коронавирус билан касалланган Криштиану Роналду “Ювентус”нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади.
Аввал хабар берилганидек, у “Кротоне” (А Серия, 17 октябр) ва “Динамо К” (ЕЧЛ, 20 октябр) билан баҳсларда қатнашолмайди.
Роналду “Верона” (А Серия, 25 октябр) ҳамда кўпчилик кутаётган “Барселона”га (ЕЧЛ, 28 октябр) қарши ўтадиган учрашувларгача сафга қайтишни режалаштирмоқда. Бироқ, Криштиану каталонияликлар қарши ўйинда қатнашиши учун мазкур баҳсдан бир ҳафта олдин салбий тестдан ўтиши керак бўлади, дея хабар бермоқда ESPN нашри УЕФА манбасига таяниб.
Шу тариқа, 35 ёшли ҳужумчи 21 октябрга қадар касалликни енгиб ўтиши лозим.
Похожие новости
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 8
22:27
Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди 0
Комментарии