Роналду алмаштирилганидан сўнг жаҳл қилди
20 янв 2022 08:56
Новости
Роналду алмаштирилганидан сўнг жаҳл қилди
"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида "Брентфорд"ни мағлубиятга учратди.
Ўйиннинг 71-дақиқасида манчестерликлар бош мураббийи Ральф Рангник Криштиану Роналдунинг ўрнига ҳимоячи Гарри Магуайрни туширди.
Португалиялик футболчи эса захира ўриндиғи олдида ўзига берилган курткани ерга ташлаб юборди ва норозилигини намойиш қилди. Бир неча сониядан сўнг у кийимни олиб, кийиб олди.
BBC Sport'нинг қайд этишича, Роналду ўзидан норози бўлган.
Кейинроқ у мураббий Ральф Рангник билан суҳбатлашган.
Комментарии