Роналду "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун жазоланмайди
22 апр 2023 00:15
Новости
Роналду "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун жазоланмайди
“Ал Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ал Ҳилол”га қарши ўйиндан (0:2) кейин қилган ишораси учун жазоланмайди.
Португалиялик форвард трибуна остидан кийиниш хонасига кетаётганида мухлисларнинг "Месси! Месси!" дея бақирган хатти-ҳаракатига ишора билан муносабат билдирганди.
Саудия Арабистони футбол ассоциациясининг тартиб-интизом ва ахлоқ қўмитаси воқеани ўрганиб чиқиб, футболчига нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламасликка қарор қилди. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолар эмас, фақат учрашувнинг расмий ёзуви томоша қилинган. Фақатгина “Ал Насср” футболчилари иккинчи бўлим бошига қадар майдонга кеч киргани учун 15 минг риал жаримага тортилди.
Комментарии