RU

Последние новости

Роналдиньо: "Деярли "Манчестер Юнайтед"га ўтгандим" Новости

Роналдиньо: "Деярли "Манчестер Юнайтед"га ўтгандим"

"Барселона" афсонаси Роналдиньонинг айтишига кўра, 2003 йилда Каталонияга эмас, Манчестерга ўтиши мумкин бўлган.

"Деярли "Манчестер Юнайтед"га ўтгандим. Бу қарорни 48 соатда айтишим керак эди. Бироқ МЮдан таклиф бўлгунига қадар менга Сандро Россель шундай деганди: "Агарда клуб президенти бўлсам, жамоамга ўтасанми?". Мен розилик бергандим.

"Юнайтед" билан шартнома шартларини муҳокама қилиб бўлгандим. Бироқ ўша кунларда Россель менга қўнғироқ қилиб, президентлик сайловида ғолиб бўлаётганини айтганди. Шундан сўнг, МЮга "Барселона"ни танлаганимни айтдим ва бу тўғри қарор эди. Бразилияликлар ҳамиша "Барселона"ни яхши кўришади", - деди Роналдиньо.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика