"Рома"нинг янги ўйинчиси жароҳати туфайли бир ойгача сафдан чиқди
03 сен 2019 18:52
Новости
"Рома"нинг янги ўйинчиси жароҳати туфайли бир ойгача сафдан чиқди
"Рома" ҳимоячиси Давиде Заппакоста 3-4 ҳафтага сафдан чиқди.
27 ёшли ўйинчи "Лацио"га қарши ўйиндан олдинги машғулотлар пайтида жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Заппакоста аслида "Челси" футболчиси ҳисобланади. У Рим клубида ижара асосида ўйнамоқда.
Заппакоста футболчилик фаолияти давомида "Рома"дан ташқари, "Исола Лири", "Аталанта", "Авеллино", "Челси", "Аталанта" ва "Торино" клубларида ўйнаган.
Футболчи 2016 йилдан буён Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии