RU

Роман Вайденфеллер: “ЖЧ-2014да Германия термасининг 3-дарвозабони бўлсам ҳам хурсанд бўлар эдим” Новости

Роман Вайденфеллер: “ЖЧ-2014да Германия термасининг 3-дарвозабони бўлсам ҳам хурсанд бўлар эдим”

Дортмунднинг “Боруссия” клуби дарвозабони Роман Вайденфеллер, Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев, уни терма сафига олиш учун кузатаётганлиги ҳақидаги сўзларини изоҳлаб берди.

“Йоахим Лев мени кузатаётганлигидан хурсандман. Агар Германия терма жамоасига мени ёрдамим керак бўлса, жон деб ёрдам берардим. Терма жамоанинг чақирувига ҳар доим тайёр тураман.

Албатта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида терманинг 3-дарвозабони бўлсам ҳам хурсанд бўлар эдим”, - дейди Вайденфеллер.

Эслатиб ўтамиз, 33-ёшли дарвозабон ҳалигача бирор марта Германия терма жамоаси сафида ўйнамаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика