"Рома" хавбеки январда клубни тарк этади
31 дек 2023 23:28
Новости
"Рома" хавбеки январда клубни тарк этади
"Рома" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш январда клубни тарк этмоқчи.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 26 ёшли португалиялик муддатидан аввал (ижара мавсум сўнггига қадар мўлжалланган эди) ПСЖга қайтади.
Аммо, Саншеш парижликларнинг ҳам режаларига кирмайди ва катта эҳтимол яна ижарага юборилади. Ўйинчини шунингдек "Галатасарой"га ҳам таклиф этишгани ҳақида хабарлар бор.
Ренату Саншеш жорий мавсум "Рома" таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии