“Рома” Вегхорстни сотиб олиши мумкин
05 авг 2023 17:50
Новости
“Рома” Вегхорстни сотиб олиши мумкин
"Бёрнли" ҳужумчиси Ваут Вегхорст фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли нидерландияликнинг вакиллари футболчини "Рома"га таклиф қилишган. Аввалроқ ҳужумчига "Эвертон"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Вегхорст ўтган мавсумни ижара асосида "Бешиктош" ва "Манчестер Юнайтед"да ўтказди. У 49 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган. Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" таркибида 31 та ўйинда 2 та тўп киритган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии