Рой Хожсон: "Эшли Коулни ЖЧга олиб кетмаслик қарори мен учун оғир бўлди"
12 мая 2014 11:17
Новости
Рой Хожсон: "Эшли Коулни ЖЧга олиб кетмаслик қарори мен учун оғир бўлди"
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон "Челси" ҳимоячиси Эшли Коулни ЖЧ-2014га олиб кетмаслик қарори ҳақида айтиб берди.
"Якуний қарорни қабул қилишда анча қийналдим, - дейди Хожсон УЕФА расмий сайтига. - Эшли Англия терма жамоаси сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган. Анча йиллар давомида ажойиб фаолият олиб борди. Эшли энг яхши сўзларга лойиқ".
Комментарии