Родриго: "Бенземанинг ўрнини босиш имконсиз, лекин ҳаракат қиламан"
19 сен 2022 14:31
Новости
Родриго: "Бенземанинг ўрнини босиш имконсиз, лекин ҳаракат қиламан"
Родриго Гоэс "Реал"нинг "Атлетико" устидан қозонилган ғалабасидан (2:1) сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Жуда хурсандман. Дерби ҳар доим ўзгача аҳамиятга эга. Ғалаба қозониш ва гол уриш имконияти пайдо бўлса... бу жуда яхши.
Ўйлайманки, мен ҳар доим ўзимга ишониб ўйнаганман. Ўтган мавсум охирида кўпроқ гол ура бошладим, ҳозир эса чемпионат бошиданоқ бу амалга ошяпти. Мен худди шундай руҳда давом этмоқчиман.
Биламан, Карим Бенземанинг ўрнини босиш имконсиз, лекин ҳаракат қиламан. Менда ҳаммаси яхши. Бу мен учун янги роль. Мен яхши ўйнаяпман ва кундан-кунга кучайиб боришни истайман.
Доим Винисиус билан ўйнаш ёқимли. Майдонда унинг ёнида бўлиш – ўзгача туйғу", – деди Мадрид дербисининг биринчи бўлимида гол урган бразилиялик футболчи.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии