Роберто Мартинес: “Европада Де Брюйне сингари ярим ҳимоячини топиш мушкул”
08 окт 2017 22:46
Новости
Роберто Мартинес: “Европада Де Брюйне сингари ярим ҳимоячини топиш мушкул”
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг ўйинига баҳо берди.
“Қўл остингизда яхши ижрочилар ва майдонда ақл билан тўп тепадиган футболчилар бўладию Де Брюйне ҳар икки тоифадаги футболчи саналади.
Агар унинг майдондаги ҳаракатларини таҳлил қиладиган бўлсак, Европада ундан яхшироқ ярим ҳимоячини топиш жуда ва жуда мушкул. Кевин Гвардиола билан яхши муносабатда. “Манчестер Сити”нинг ўйинини томоша қиларкансиз, Кевин жамоаси таркибида ҳал қилувчи ўйинчи эканлигига амин бўласиз. Бу унинг юқори савиядаги футболчи эканлигидан далолат беради”, дейди Мартинес.
Комментарии