RU

Последние новости

01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  0 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  1 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  464 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0

Роберто Карлос Америка кубоги финалида қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди Новости

Роберто Карлос Америка кубоги финалида қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди

Бразилиялик собиқ футболчи мамлакати Евро-2020'да иштирок этганда, қайси босқичга чиқа олишини ҳам таъкидлади.

Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Америка кубогининг финал учрашуви 11 июль куни Рио-де-Жанейро шаҳридаги "Маракана" стадионида бўлиб ўтади.

"Биз ўз уйимизда ўйнаяпмиз, жамоа яхши ҳаракат қилмоқда, шунинг учун биз ғалаба қозонишимиз мумкин деб ўйлайман. Ўйин осон бўлмайди, аммо Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин", — дейди Бразилия таркибида 125 учрашувда 11 та гол урган футболчи.

Бразилия термаси нега 19 йилдан буён жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмаётгани ҳақида Карлос шундай деди: 

"Бир неча авлодлар алмашинуви бўлди, бу ўзгариш жаҳон чемпионатларида ўйнаган юқори савияли футболчилар Америка кубоги, Конфедерациялар кубоги каби барча совринларни қўлга киритиб, ўз фаолиятини якунлагандан сўнг содир бўлди. 

Ҳозирги таркибнинг биз эришган ютуқларга эришиши қийин. Биз бу жамоада кўпроқ бирдамлик, ўзига ишонч пайдо бўлиб, ЖЧда ғалаба қозониши учун сабр-тоқатли бўлишимиз керак. Америка кубоги деярли қўлимизда. Бразилия терма жамоаси амалдаги чемпион ва яна финалга чиқди. Аммо жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш жуда қийин", — дея таъкидлади собиқ чап қанот ҳимоячиси.

Шу билан бирга, Карлоснинг фикрига кўра, ҳозирги бразилияликлар ушбу таркибда ўйнаган тақдирда, Европа чемпионати финалига қадар етиб бориши мумкин эди. Ушбу чемпионатнинг финали якшанба куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади ва олтин медаллар тақдирини Англия ва Италия жамоалари ўртасидаги баҳс ҳал қилади.

"Бразилия терма жамоаси албатта финалда ўйнаган бўларди. Ушбу босқичда Бразилия–Англия ёки Бразилия–Италия тўқнаш келарди. Бразилияликлар юқори даражадаги турнирларда ўйнашга одатланиб қолган. Улар ҳар доим ҳам ғалаба қозонмайди, аммо терма жамоада бешта юлдуз бор, биз жаҳон чемпионатларида беш марта ғолиб чиққан ягона терма жамоамиз", — деди Роберто Карлос.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика