Роббен: “Ўзимни 34 ёшдек ҳис қилмаяпман”
19 окт 2018 08:36
Новости
Роббен: “Ўзимни 34 ёшдек ҳис қилмаяпман”
Нидерландиялик 34 ёшли Арьен Роббен яна узоқ вақт юқори савияда ўйнай олиши ҳақида гапирди.
“Ҳозир 34 ёшдаман ва ҳар бир лаҳзадан роҳат олишга ҳаракат қиляпман. Буни қанча давом этишини билмайман, аммо ўзимни 34 ёшдек ҳис қилаётганим йўқ. Ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Бу узоқ давом этади деб умид қиламан. Ўшанда яна лаззат олишим мумкин бўлади”,—дейди Роббен.
Маълумот учун, Роббен жорий мавсум Бундеслигада 6 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга эришди.
Комментарии