Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"
29 дек 2025 19:29
Новости
Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"
Мадриднинг "Реал" жамоаси собиқ ҳужумчиси Иполито Ринкон Винисиус жамоанинг натижалари ва ўйинига, шунингдек, жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Аввалроқ бразилиялик ҳужумчининг клуб билан шартномани узайтиришни истамаётгани ва жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан ишлашга мойил эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Илгари жамоада тартибни сақлаб турадиган сардорлар бор эди. Клуб ҳамма нарсадан устун қўйиларди. Ди Стефано, Роналду ва Рауль кетди, аммо "Реал" ўз йўлини давом эттирди. Винисиус билан эса улар йўлдан адашди", – деди Ринкон.

Винисиус 2025/2026 йилги мавсум 30 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. Унинг бозордаги қиймати 150 млн евро деб баҳоланмоқда.
Сўнгги ўйинларда бразилиялик футболчининг ҳаракатларидан жамоа мухлислари ҳам норози бўлиб, уни ҳуштаклар билан кузатиб қўйган эди.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии