Рим клуби туркиялик футболчини харид қилмоқчи
13 дек 2019 17:51
Новости
Рим клуби туркиялик футболчини харид қилмоқчи
"Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу "Рома" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Россонерилар" вакиллари ва "бўрилар" раҳбарияти футболчи борасида ўзаро музокаралар олиб боришди.
Рим клуби Чалханоглу учун Амаду Диавара, Женгиз Удер ва Диего Пероттиларни таклиф қилишга тайёр.
Қизиқ жиҳат шуки, Чалханоглунинг ўзи "Милан"да қолишни хоҳламоқда ва клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Футболчи жорий мавсум А Серияда 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистга эришган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии