Рейна "Лацио"га ўтиши мумкин
24 авг 2020 02:33
Новости
Рейна "Лацио"га ўтиши мумкин
"Милан" дарвозабони Пепе Рейна фаолиятини Римда давом эттириши кутилмоқда, деб ёзади Sky Sport Italia.
37 ёшли голкипер учун "Лацио" даъвогарлик қиляпти. Испаниялик посбон римликлар сафига эркин агент сифати қўшилиши мумкин. Бунинг учун "россонерилар" билан амалдаги шартномасини бекор қилиши керак.
Рейна "Лацио" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган битим имзолашни режалаштирмоқда. "Бургутлар" сафида унинг маоши 1,6 млн евро бўлади. Дарвозабон ўтган мавсумни ижара асосида "Астон Вилла" таркибида ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии