Рэшфорд: "Концентрацияни йўқотмаслик керак"
21 окт 2020 03:40
Новости
Рэшфорд: "Концентрацияни йўқотмаслик керак"
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, гол уриш жуда ёқимли. Бироқ асосийси - ғалаба. Гуруҳда яхши ҳолатдамиз, бироқ бу эндигина биринчи ўйин. Концентрацияни йўқотмаслик керак.
Яхши ўйин кўрсатган бўлсак-да, кўп ишлашимиз керак. Жамоага доим ишонганман. Футболчилар эса мураббийга ишониши керак. У доимо ўйинга режани танлайди. Бугун фантастик ишни амалга оширдик. Ҳимоячилар ажойиб ўйнашди. Жамоавий ҳимоялансак барчаси ўхшамоқда. Интенсивлик ва креативлик бугун бизда асосий планга чиқди", - деди Рэшфорд.
Комментарии