Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди
25 дек 2025 13:03
Новости
Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди
Англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфорд 2025/2026 йилги мавсум охиригача ижара асосида "Барселона"да ўйнайди.
28 ёшли футболчининг сўзларига кўра, унинг келажакдаги устувор мақсади — "Барселона" сафида қолиш. Шу билан бирга, Рэшфорд мотивацияси фақат Каталонияда қолиш истаги билан чекланмаслигини таъкидлади. Унга энг катта туртки — ғалабалар ва совринлар қўлга киритиш истаги.
"Мен ростдан ҳам "Барселона"да йўлимни давом эттиришни истайман. Бу муҳим мақсад, аммо янада муҳими — ғалаба қозониш. Мен ҳар куни имкониятимнинг энг юқори чегарасида ишлаяпман, чунки бу жамоа совринлар учун яратилган. "Барселона" — катта мақсадларга эга улуғ лойиҳа", – деди ҳужумчи.
Рэшфорд "Барселона"га 2025 йилнинг ёзида қўшилган. У жорий мавсум барча мусобақаларда 24 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии