Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ
23 июл 2025 20:52
Новости
Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ
Маркус Рэшфорд "Барселона"да 14-рақам остида ўйнайди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, 27 ёшли форвард сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида "Барселона"га ўтганди. Яқин соатлар ичида унинг трансфери расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Рэшфорд "Барселона"даги кумири Тьерри Анри сабабли 14-рақамни танлаган. Шунингдек, у 2015/2016 йилги мавсумга қадар "Юнайтед"нинг 21 ёшгача бўлган таркибида ҳам айнан шу рақам остида ҳаракат қилган.
Кейинчалик у манкунианликлар таркибида 19 ва 10-рақамда ҳам ўйнади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии