Рэмси: "Футболдагилар регбидан ўрнак олиши керак"
26 авг 2015 13:45
Новости
Рэмси: "Футболдагилар регбидан ўрнак олиши керак"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмсининг фикрича, футболда шубҳали вазитяларда ҳакамлар учун такрорий видеолавҳа тадбиқ этиш керак.
24 август куни, "Арсенал" - "Ливерпуль" учрашувида ҳакам Аарон Рэмсининг тоза голини оффсайд туфайли ҳисобга олмади.
"Агар ҳакам 20 сония ажратиб, видеони кўрганида, ўйин тақдири бошқача бўлиши мумкин эди. Регбидан ўрнак олиш керак. Бу спорт турида видеотехнологиялар қўлланилади. Бунга бор-йўғи бир неча ўн сония кетади, аммо тўғри қарор қабул қилинади" - дейди Рэмси.
Комментарии