Реми Гард - "Астон Вилла" бош мураббийи
03 ноя 2015 10:57
Новости
Реми Гард - "Астон Вилла" бош мураббийи
49 ёшли француз Бирмингем клуби билан 2019 йил ёзига қадар шартнома тузди. У Премьер-Лигада 10та ўйинда 4 очко тўплаб сўнгги ўринда турган клубни қабул қилиб олди.
Реми "Лион" клубида 3 йил давомида мураббий бўлиб ишлаганида кўпчиликка танилган. Футболчи сифатида Реми "Арсенал"да ҳам фаолият олиб борган.
"Бундай машҳур клубнинг мураббийига айланганимдан хурсандаман. Клуб хўжайини Рэнди Лернер ва директор Том Фокс билан учрашувлар ажойиб бўлди. Улар катта режаларини мен билан бирга амалга оширишни исташганидан мамнунман".
"Тушунарлики бизни оғир меҳнат кутиб турибди, "Астон Вилла" мухлисларини хурсанд қилишга уринамиз, - дейди Гард.
Гарднинг "Астон Вилла"даги дебюти кейинги дам олиш куни Премьер-Лига пешқадами "Манчестер Сити"га қарши баҳсда бўлади.
Комментарии