"Реал"нинг бир қатор футболчилари сафга қайтди
02 янв 2020 22:57
Новости
"Реал"нинг бир қатор футболчилари сафга қайтди
Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари Марсело ва Лукас Васкес жароҳатларидан фориғ бўлишди.
Бу ҳақида "Marca" нашри хабар тарқатди. Улар аллақачон умумий гуруҳ машғулотларига қайтишган. Иккала футболчи ҳам Ла Лиганинг кейинги турида ("Хетафе"га қарши, 4 январь) майдонга тушмайди. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан уларнинг соғлиги билан ҳазиллашмоқчи эмас. Шунингдек, ярим ҳимоячи Хамес Родригес ҳам жароҳатдан тўлиқ тиклангани айтилмоқда.
Улар Саудия Арабистонида ўтказиладиган Испания Суперкубоги доирасидаги учрашувларда майдонга тушишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Реал" 8 январь куни Суперкубок ярим финалида "Валенсия" билан тўқнаш келади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии